ActiveCloud хостинг харажатларини қоплашни давом эттиради
24 январ 2012
Техник қўллаб-қувватлаш тўғри жавоб бермайди?
Сайт яхши ишламайдими?
Сиз муаммонгиз билан ўзингиз ёлғиз қолдингизми?
Хостинг-провайдерни нотўғри танлаш оқибатларини ўзида сезган барча шахслар учун бепул хостинг тақдим этилади. «Харажатларни қоплаш» акцияси бутун 2012 йил мобайнида давом этади!
Ҳар қандай хостернинг хизматларини бир неча ой учун аввалдан тўлаган ва унинг сифатидан ҳафсаласи пир бўлган барча кишилар унинг иштирокчилари бўлиши мумкин. Энг юқори сифатли хизматлардан фойдаланишни бошлаш учун шартнома муддатининг тугашини кутиш шарт эмас. Фақат:
- ActiveCloud офисига келиш;
- бошқа провайдер хизматларига ҳақ тўлаш ҳолатини тасдиқлаш (чек, ҳисоб, шартнома);
- бошқа провайдерда ҳақи тўланган даврнинг бутун қолган муддатига бепул хизматдан фойдаланиш имкониятини, ҳамда ActiveCloud ҳамкорларининг бонуслари ва нарх туширишлари тўпламини олиб расмийлаштириш!
Сиз тўлашингиз керак бўлган ягона хизмат — бу бир йиллик хизмат кўрсатиш ҳақи бўлиб, у Сизга асосий хизмат кўрсатиш даври тугаганидан кейин мутлақо бепул равишда қоплаб берилади.
Сиз ActiveCloud мижозига айланишингиз билан, куну-тун техник қўллаб-қувватлаш, сервисларнинг ишлаши масалалари юзасидан мутахассисларнинг маслаҳатлари, шунингдек ҳамкорларимизнинг нарх туширишлари ва совғалари каби бепул бонусларга эга бўласиз.
Бир марта сифатли узлуксиз сервис билан ишлаб кўриб, Сиз ваъдасидан чиқа олмайдиган хизмат етказиб берувчилар билан бошқа ҳеч қачон муроса қила олмайсиз. Ҳозирдан бошланг!
ActiveCloud Пресс-хизмати
Янгиликлар га 2012 йил хамма янгиликлар
Виртуальный хостинг Windows впервые в зоне TAS-IX!
Отличная новость! Автоматическое бронирование домена!
Хотира ва кадрлаш кунингиз билан!
Байрамингиз муборак, азиз аёллар!
ActiveCloud хостинг харажатларини қоплашни давом эттиради
ActiveCloud кичик ва ўрта бизнес учун имкониятни — хостинг «1С-Бухгалтерия» ни бозорга чиқарди









